эканлиги уларнинг баҳсидан ва ундаги ихтилофдан зоҳир бўлиб турибди. Яъни: 1. Банда феълни ўз қудрати ва иродаси билан бажаради, деган сўзларида; 2. Буларга раддия бериб, банданинг феъли банда қудратию иродаси билан эмас, Оллоҳнинг қудрати ва иродаси билан вужудга келади, деган сўзларида; 3. Бу иккаласига раддия бериб, банданинг феъли банданинг қудрати ва иродаси билан эмас, балки феълга қодир бўлиб ирода қилган вақтида Оллоҳ феълни яратиш билан вужудга келади, деган сўзларида кўринарди. Бу нарса қазонинг маъноси бандаларнинг феъллари эканидан далолат беряпти. Аммо қадар банда нарсаларда пайдо қиладиган хусусият экани у ҳақдаги баҳсдан ва ундаги ихтилофларидан зоҳирдир. Улар банданинг феълидан пайдо бўладиган нарсалар ҳақида гапиришганда, феълдан пайдо бўладиган хусусиятлар ҳақида баҳс юритишди. Айтдиларки, агар мева шарбатига шакар қўшсак ва уни пиширсак, ундан қиём ҳосил бўлади. Бу қиёмнинг ранги ва таъми бизнинг яратишимизданми ёки Оллоҳнинг яратишиданми? Сўйган пайтда жоннинг чиқиши, отган пайтда тошнинг кетиши, кўзимизни очсак кўришимиз, йиқилиб тушган пайтда оёқнинг синиши, тузалган пайтда унинг яхши бўлиб кетиши ва шунга ўхшаш нарсалар бизнинг яратишимизданми ёки Оллоҳнинг иродасиданми? Бу хусусиятлар ҳақидаги баҳсдир. Бундан уларнинг феъллардан пайдо бўладиган нарсалар ҳақидаги ихтилофлари ҳам далолат беради. Бағдоддаги мўътазилалар бошлиғи Бишр ибн Муътамир айтдики: «Бизнинг ҳар бир феълимиздан пайдо бўлган нарса биз учун махлуқдир. Масалан, мен бирон кимсанинг кўзини очсам ва у бирор нарсани кўрса, унинг бу нарсани кўриши менинг феълимдир. Чунки у менинг феълимдан пайдо бўлган. Шунга ўхшаш, овқатларда биз ясаётган ранглар, таъмлар ва ҳидлар бизнинг феълимиздир. Шунингдек оғриқ, лаззат, соғлиқ, шаҳват ва бошқа нарсалар ҳаммаси инсоннинг феълидандир». Мўътазила шайхларидан бири бўлган Абу Ҳузайл Оллоф айтдики, бу ерда туғилаётган нарсалар ўртасида фарқ бор. Кайфияти инсоннинг феълидан эканлиги билинган нарсалар инсоннинг феълидан, билинмагани инсоннинг феълидан эмас. Масалан, зарбдан ҳосил бўлаётган оғриқ, тошни тепага отса тепага кетиши, пастга отса пастга тушиши ва шунга ўхшаш нарсалар инсоннинг феълидан. Аммо ранглар, таъмлар, ҳарорат, совуқлик, ҳўллик, қуруқлик, қўрқоқлик, шижоат, очлик, тўйишлик - ҳаммаси Оллоҳнинг феълидан. Наззом айтдики, инсон фақат ҳаракат қилади, нимаки ҳаракат қилмаса, унинг феълидан эмас. Инсон ҳаракатни фақат ўзида қилади. Агар у қўлини ҳаракатлантирса бу унинг феълидир. Аммо тошни отса, унинг бу ҳаракаланиши инсоннинг феъли эмас, балки Оллоҳникидир. Чунки Оллоҳ тошга бирор отувчи отса ҳаракатланишни табиат қилиб берган ва ҳоказо... Демак, ранглар, таъмлар, ҳидлар, оғриқ ва лаззатлар инсоннинг феълидан эмас, чунки булар ҳаракат эмас... Бу нарсаларга бўлган қарашнинг ихтилофлилиги бу ихтилоф нарсаларнинг хусусиятлари ҳақида эканини баён қилади. Яъни, у инсоннинг феълиданми ёки Оллоҳданми? Баҳс ва бу баҳсдаги ихтилоф инсон нарсаларда пайдо қилаётган хусусиятлар ҳақида. Шундай қилиб, баҳс ҳамма мутакаллимлар олдида битта мавзуда ва
46-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|